У шу йил 13 февралга ўтар кечаси номаълум шахс қурилиш объекти омборхонасининг темир тўсиғини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 14 592 АҚШ доллари бўлган 38 дона зангламас металл қувурларини ўғирлаб кетганлигини кўрсатган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Хончорбоғ маҳалласида яшовчи Ж.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.