8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

09:30 / 17.03.2019 8232

«Вулверҳэмптон» «МЮ»ни Англия Кубогидан чиқариб юборди

«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогининг 1/4 финалида «Вулверҳэмптон»га қарши ўйнади. «Молина» стадионида кечган ўйин майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Вулверҳэмптон» ўйиннинг 70-дақиқасида ҳисобни очди. Рауль Хименес рақиб жарима майдонида тўпни ўзига бўйсундириб, рақиб ҳимоячиларининг саросималигидан фойдаланган ҳолда уни дарвоза бурчагига жойлаштирди.

76-дақиқада Диогу Жота Люк Шоунинг қўпол хатосидан кейин мезбонларнинг устунлигини оширди.

Қўшимча дақиқаларда Маркус Рашфорд битта жавоб голи урди.

Ўйиннинг охирги қисмини «Манчестер Юнайтед» бир киши кам бўлиб ўтказиши мумкин эди. Ўйин ҳаками Виктор Линделёфга дастлаб қизил карточка кўрсатганди, аммо видеотакрордан кейин қарорини ўзгартирди.

«Вулверҳэмптон» Англия Кубогининг 1/2 финалига чиқди.  Оле-Гуннар Сульшер бошчилигида қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлган «Манчестер Юнайтед» турнирни тарк этди. АПЛнинг ўтган турида манчестерликлар «Арсенал»га мағлуб бўлиб (0:2), 12 ўйин давом этган мағлубиятсиз сериясини тўхтатганди.

Қайд этиш керакки, «МЮ» турнирнинг аввалги босқичларида «Арсенал» ва «Челси»ни сафар ўйинларида мағлуб этиб, бу жамоаларни турнирдан чиқариб юборганди.

Англия Кубоги
1/4 финал
Вулверҳэмптон – Манчестер Юнайтед 2:1
(0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 70 Хименес, 2:0 – 76 Диогу Жота, 2:1 – 90 Рэшфорд.
Вулверҳэмптон – Радди, Боли, Кастро, Доэрти, Коуди, Моутинью, Саисс, Диогу Жота (Траоре, 87), Дендонкер, Рубен Невеш, Хименес (Элдер Кошта, 90).
Манчестер Юнайтед –    Ромеро, Линделёф, Шоу, Диогу Далот, Смоллинг, Погба, Матич (Мата, 86), Лингард (Мактомини, 86), Эррера (Перейра, 71), Марсиял, Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Боли (41), Рубен Невеш (43), Матич (45), Рэшфорд (52), Эррера (62), Линделеф (84), Коуди (86), Диогу Далот (90).

Top