Н гуруҳида «Шанхай СИПГ» ўз майдонида Австралиянинг «Сидней» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мезбонларнинг асосий таркибида майдонга тушиб, 2-бўлимда алмаштирилди.
Қайд қилиш жоизки, «Шанхай СИПГ» қаторасига 3та турдан бери ғалаба қозонолмаяпти. Жамоа дастлабки турда «Кавасаки Фронтале»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Шундан сўнг, 1 марта ютқазиб 2 марта дуранг ўйнади.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида «Кавасаки Фронтале» ва «Улсан Ҳёнде» 2:2 ҳисобида дурангни қайд этишди.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи
Н гуруҳи, 4-тур
23 апрель
«Шанхай СИПГ» - «Сидней» 2:2
Голлар: Элкесон (47), Ванг (59) – О’Нейл (33), Ле Фондр (62)
«Кавасаки Фронтале» - «Улсан Ҳёнде» 2:2
Голлар: Кобаяши (8), Чинен (82) – Пак Юнг-У (17), Неграо (31)












