8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

10:20 / 19.05.2019 16742

Зидан «Реал»дан кетиши мумкинлигини истисно этмади

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клубнинг асосий таркибини шакллантириш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Клубда ким биринчи, ким иккинчи рақамда бўлишини мен ҳал қиламан. Бу менинг қарорим. Агар мен жамоа таркиби бўйича керакли ишларни амалга ошира олмасам, кетаман. Бу аниқ. Бошланғич таркибда кимлар бўлиши, кимлар захира ўриндиғида бўлиши, кимлар заявкадан ташқарида қолиши - фақат менинг қарорим билан ҳал бўлади.

Кейлор Навас масаласида. Мен у билан нимани гаплашганимни ким билади? Ҳеч ким. Унинг шартномаси бор, келажакда нима бўлишини кўрамиз. Мен ўз ўғлим Лукани «Реал»нинг асосий дарвозабонига айлантирмоқчилигим ҳақида хабар тарқалди. Бу миш-миш. Мен у клубдаги фаолияти давомида ўзини тўлиқ клубга бағишлаган ва ўзини яхши томондан кўрсатган, деб биламан.

Бэйл эртага «Бетис»га қарши ўйинда биз билан бўлади – бу масалада сизга айтишим мумкин бўлгани шу. Бу унинг учун охирги ўйин бўладими, йўқми, билмайман. Бизни ўзгаришлар кутмоқда. Исконинг келажагими? У билан ҳам нималарни гаплашиб олганимни сизларга айтмоқчи эмасман. Бу шахсий иш. 

Биз мавсумни ижобий нотада якунламоқчимиз. Бу жуда қийин мавсум бўлди ва биз фанатларни қайта олишимизга ва улар яна биз билан фахрлана бошлашига ишонтирмоқчимиз. Биз кейинги мавсумда барча совринларни ўзимизники қилишимиз ҳақида гапирмоқчимасман, аммо биз кейинги мавсум жуда яхши бўлиши учун жуда яхши тайёрланамиз», дея унинг сўзларини келтирган Marca. 

«Бетис»га қарши ўйин 19 май куни «Сантьяго Бернабеу»да Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Бундан аввалроқ Marca нашри мадридликлар клуби ёзги трансферлар вақтида 14 нафар футболчи билан хайрлашмоқчилиги, Унга кўра жамоани ёзда Кейлор Навас, Гарет Бэйл, Хесус Вальехо, Серхио Регилон, Тео Эрнандес, Дани Себальос, Маркос Льоренте, Матео Ковачич, Хамес Родригес, Мартин Эдегор, Оскар Родригес, Рауль де Томас, Борха Майорал ва Иско тарк этиши, Браим Диас, Мариано Диас ҳамда Лукас Васкес эса ижарага бериб юборилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.

Top