8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

13:28 / 24.05.2019 3834

«Реал» мухлисларининг атиги 9 фоизи Бэйлни қўллаши маълум бўлди

Фото: REUTERS

Испанияда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра «Реал» футболчилари мухлислар ўртасида қанчалик қўллаб-қувватловга эгалиги аниқланди.

Мухлислар орасидаги нуфузига кўра биринчи ўринни Дани Карвахаль эгаллаган - сўров иштирокчиларининг 92 фоизи у ҳақида яхши фикрда экани маълум бўлган. Иккинчи ўринни Винисиус Жуниор эгаллаган - 89 фоиз ижобий муносабат. Учликни жамоа сардори Серхио Рамос 84 фоизлик кўрсаткич билан якунлаб берган.

2018 йилги «Олтин тўп» соҳиби Лука Модрич 63 фоиз кишининг қўллаб-қувватловига эга бўлган.

Бу борадаги аутсайдерлардан бири Гарет Бэйлдир - уни мухлисларнинг атиги 9 фоизи қўллаб-қувватлаши маълум бўлган.

Бундан олдинроқ AS нашри ушбу уэльслик футболчи бош мураббий Зинедин Зидан режаларига кирмаган бўлса-да, ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслиги ҳақида хабар тарқатганди.

Бу мавсумда Бэйл «Реал» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфер қиймати эса 70 миллион евро атрофида.

Аввалроқ, «Реал» Бэйлни ижарага бериб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Унинг хизматига «Манчестер Юнайтед» ва «Интер» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Top