9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

15:00 / 13.06.2019 17747

«Ўзтрансгаз» раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқаруви раисига янги биринчи ўринбосари тайинланди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, Музаффархон Ҳасанович Нажмиддинов эндиликда бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари — Бош муҳандис сифатида фаолият олиб боради.

Музаффархон Нажмиддинов бундан аввал Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида «Ўзтрансгаз» компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Анорқулов «Лукойл» олдидаги қарздорлик туфайли лавозимидан озод этилганди.

Маълумот учун, «Ўзтрансгаз» АЖ газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш, газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинган.

Теглар

Top