8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

18:26 / 15.06.2019 14711

Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси аниқланди

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил Ван Дейк Чемпионлар Лигаси 2018/19 мавсумининг энг тезкор футболчиси деб топилди.

Яримфиналдан ўрин олган «Барселона»га (0:3) қарши дастлабки ўйиндаги вазиятлардан бирида, ҳужумдан ҳимояга қайтаётганда у 34,5 км/с тезликда югурди. Натижада, 27 ёшли нидерландиялик футболчи Килиан Мбаппе, Гарет Бэйл ва Лерой Сане каби тезкор футболчилардан ҳам яхшироқ натижани қайд қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк Чемпионлар Лигасида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган эди. Футболчи жамоаси билан турнир ғолиби бўлди ва мавсумнинг рамзий жамоасига киритилди.

Top