9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

00:20 / 18.06.2019 25324

«У менга бу ҳақда 3,5 йил олдин айтганди»: Тоқаев Назарбоевнинг қарори ҳақида 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Euronews телеканалига интервьюсида Нурсултон Назарбоевнинг истеъфога кетиши ҳақидаги қарорини 3,5 йил аввал билганини сўзлаб берди. 

Қозоғистоннинг биринчи президенти 19 март куни ўз ваколатларини тўхтатиши ҳақида эълон қилганди. Шу куниёқ президент вазифасини Тоқаев бажариши маълум бўлган. 

«У 3,5 йил аввал «Сен кейинги президент бўласан» деб айтганди. Бу вақт масаласи эди, биз керакли онни танлагандик», деб айтган Тоқаев интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, Назарбоев ҳозирда сиёсатда қолди.

«Мен у билан асосий стратегик масалалар бўйича маслаҳатлашиш зарур деб биламан ва шундай ҳам қиламан, деярли мунтазам. Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг ўзи Қозоғистонда икки ҳокимлик бўлмаслигини, у кетишини, бироқ президентга ёрдам беришини айтган. У бизга қанча ёрдам бериши унга боғлиқ», деб таъкидлаб ўтган Тоқаев.    

Аввалроқ Қозоғистоннинг янги президенти мамлакатда фуқароларга намойишларга чиқишга имкон берувчи қонун қабул қилинишини маълум қилган. 

«Албатта, ноқонуний барча нарса тўхтатилади. Бош прокуратура кўчалардаги бундай намойишлар – рухсат олинмаган намойишлар, тартибсизликлар ноқонунийлигидан огоҳлантирган, чунки улар унда иштирок этишни истамаганларга халақит қилади. Шу сабабли ўз фикрини билдириш учун намойишга чиқишни истовчилар тегишли идораларга мурожаат қиладиган ва уларга тўпланиш ҳамда ўз фикрини билдириш учун махсус жой ажратиладиган қонун қабул қилинади», деб қўшимча қилган Тоқаев. 

Top