8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

16:03 / 07.07.2019 14286

Uzauto Motors раҳбари локализация даражасини 90 фоизга ҳам етказиш мумкинлигини айтди

Фото: Аскар Якубов

Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабовга кўра, Uzauto Motors заводида локализация даражасини 90 фоизгача етказиш мумкин. Бироқ бунинг учун бизда хом ашё базаси етарли шаклланмаган. Водийдаги Ўзавтосаноат таркибига кирувчи корхоналарга ташкил этилган пресс-тур чоғида шундай фикрлар билдирилди. 

«Локализация жуда муҳим масала. 2018 йилда бу рақам 55,6 фоизни ташкил этган бўлса, бу йил 60 фоиздан ошади. 2021 йилда локализация кўрсаткичини 64 фоиздан оширмоқчимиз. Буни 90 фоизга ҳам чиқариш мумкин. Афсуски, бизда автомобиль пўлати ишлаб чиқарилмайди. Чунки у бошқа турдош маҳсулотларга ўхшамайди. Бу маҳсулотни Россия, Хитой ва Кореядан харид қиламиз. 

Тошкент металлургия комбинатига ишониб турибмиз, аммо у ҳам бизлар фойдаланадиган 40 турдаги пўлатдан 4-5тасини етказиб бера олиши мумкин. Шунга қарамай, биз улар билан ҳамкорлик қиляпмиз. Ўз стандартларимиз ва технологияларимизни тушунтирдик», - деди Рустам Ражабов.

У, шунингдек, Хитой технологияси асосида шиналар ишлаб чиқарувчи завод қурилганини айтар экан, йил охиридан бошлаб шиналар хориждан келтирилмаслиги, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулоти ўрнатилишини билдирди. 

«Автомобилда 1500 детал ишлатилса, шунинг ярмини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Қолган ярмининг аксарияти эса, ноёб қисмлардир. Мисол учун, хавфсизлик ёстиқчаларини дунёда иккита компания ишлаб чиқаради. Бошқа автомобилсозлик компанияларига ҳам ўша иккита компания етказиб беради. Чунки, бу жуда мураккаб технологиядир. Шунинг учун бу ишлаб чиқаришни локализация қилишнинг иложиси ҳам йўқ, ниятимиз ҳам. Ахир, ундан камида 10 млн дона ишлаб чиқариш лозим. 

Ёки, масалан, автомобиль борт компьютерини дунёда атиги 3та компания ишлаб чиқаради. GM компаниясининг ўзи ҳам айни маҳсулотларни харид қилади. Шунга ўхшаган бутловчи қисмлар кўп ва уларни биз маҳаллийлаштиришни режалаштирмаяпмиз», - Рустам Ражабов.

Top