18:09 / 12.10.2019
0
13687
Оксана Чусовитина ўзининг рекордини янгилаб, саккизинчи бор олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Фото: Belga Image

Айни кунларда Германиянинг Штутгарт шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу дунё биринчилиги келаси йил Токио шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма бериши билан янада аҳамиятли, деб хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Халқаро гимнастика федерацияси ушбу мусобақа арафaсида бир қатор спортчиларга Токио Олимпиадасида қатнашиш имкониятини берувчи йўлланма тақдим этди. Аҳамиятлиси ушбу лицензиантлар қаторида Ўзбекистоннинг икки нафар вакили - Оксана Чусовитина ҳамда Расулжон Абдураҳимовнинг номларини ҳам кўриш мумкин.

«Вакилларимиз дунё биринчилигида совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлсалар ҳам, ўзларининг юксак маҳорати билан халқаро мутасаддилар эътиборида бўлишди. Ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин.

Шу тариқа, Токио Олимпиадасига лицензия олган спортчиларимиз сони 10 нафарга етди», дейилади МОҚ хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top