14:56 / 02.11.2019
1
8777
Эркинжон Турдимов: «Ҳисоботларда «ҳаммаси зўр» дейилган мактабларнинг 80таси қишга тайёр эмас»
Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича маълумот берилди. 

Жумладан, вилоят раҳбари умумтаълим мактабларидаги аҳволга тўхталиб ўтди.

- Мактаб директорлари муассаса қишга тайёр қабилида маълумот топширмоқда. Аммо худди шу масалани ўрганиш учун ўзимиз комиссия тузиб ўрганиб чиққанимизда, вилоят бўйича 80та мактаб қишга тайёр эмаслигига гувоҳ бўлдик. Билишимиз керак - мактаб директори иситишга жавобгар эмас, таълимга жавобгар. Нима учун ижро ҳокимияти бор? Шу масалаларни айтиш керак. Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари бор, вилоят ҳокими ўринбосари бор. Қолаверса, менинг шахсий телеграм мессенжеримга ҳам мурожаат йўллашлари мумкин-ку, - дейди вилоят ҳокими.

Бугунги кунда Самарқандда 1236та умумтаълим мактаби бўлиб, шу йил мазкур муассасаларнинг 306тасига қозонхоналар ўрнатилган. Жами 11 мингдан зиёд батареялар етказиб берилган. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун соҳага 42 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Мажлисда вилоят раҳбари энг оғир муаммолар бўйича қатор мактабларда иситиш тизими йўқлиги ёки носозлиги, ўтган асрда қурилган ҳожатхоналар кабиларни санаб ўтаркан, бу борадаги энг кўп ҳолат Ургут, Нуробод, Қўшработ туманларида учраётганини маълум қилди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top