“Мен конституцияга мувофиқ давлат раҳбари мажбуриятларини дарҳол ўз зиммамга оламан”, деб айтган Аньес Боливия парламенти минбаридан. У иложи борича тезроқ сайловлар ўтказишини таъкидлаб ўтган. 

10 ноябрда Боливиянинг эндиликда собиқ президенти Эво Моралес мамлакатда юз бераётган тартибсизликлар туфайли президент лавозимини тарк этишини эълон қилганди. Унинг ортидан вице-президент Альваро Гарсиа Линера ва мамлакатнинг олий раҳбарияти ҳам истеъфога чиққан.  

Боливия конституциясига кўра, президент ва вице-президент истеъфога кетса, мамлакатни сенаторлар палатаси раиси, агар у ҳам лавозимидан кетса, депутатлар палатаси раиси вақтинчалик бошқариши керак.

Юқорида қайд қилинган раҳбарларнинг барчаси истеъфога чиққани сабабли, Аньес давлатни бошқариш ваколатини ўз зиммасига олиши керак бўлган сиёсатчилар орасида биринчига айланди.