02:40 / 18.12.2019
0
4962
Бундеслига. «Боруссия» Д – «Лейпциг» баҳсида жанговар дуранг қайд этилди ва бошқа натижалар
Фото: Twitter/BVBBuzz

Германия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган марказий баҳсда жадвалда 3-ўринда бораётган «Боруссия» Д ўз уйида пешқадам «Лейпциг»ни қабул қилди. Жанговар руҳда кечган ўйинда кучлар тенг келди.

Дурангдан сўнг «Боруссия» очколарини 30тага етказиб, 3-ўринда қолди. «Лейпциг» эса 34 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, тур доирасида «Вердер» ўз уйида кутилмаганда «Майнц»дан жавобсиз 5та гол ўтказиб юборди. «Ҳоффенҳайм» ва «Агусбург» клублари ҳам ўз ҳисобларига 3 очкодан ёзиб қўйишди.

Бундеслига, 17-тур, 17 декабрь

Боруссия Д – Лейпциг 3:3
«Сигнал Идуна Парк»
Голлар: Вайгль (23), Брандт (34), Санчо (55) – Вернер (47, 53), Шик (77).
Боруссия Д: Бюрки, Загаду, Аканжи, Ҳуммельс, Ҳакими, Брандт, Вайгль, Азар, Санчо (Пишек, 71) , Ройс, Геррейру (Шульц, 84). 
Лейпциг: Гулачи, Упамекано, Мукиеле, Ҳальстенберг, Клостерманн, Демме, Забитцер (Матеус, 70), Лаймер, Форсберг (Нкунку, 46), Поульсен (Шик, 62), Вернер.
Огоҳлантиришлар:

Вердер – Майнц 0:5
Голлар: Куайсон (10, 19, 38), Павленка (15, автогол), Матета (81).

Унион – Ҳоффенҳайм 0:2
Голлар: Бабу (56), Баумгартнер (90).

Аугсбург – Фортуна 3:0
Голлар: Макс (32, 72), Едвай (61).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top