16:40 / 03.01.2020
0
42817
Эрон Американинг нечта базасига зарба бера олиши мумкинлиги маълум қилинди
Фото: Nazanin Tabatabaee Yazdi/TIMA, via Reuters

АҚШнинг ўттиз олтита базаси Эрон зарбаси етадиган масофада жойлашган, деди Эрон миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси бошлиғи Мужтабо Зулнур.

"Агарда америкаликлар минтақадаги бошқа давлатларда жойлашган кучларимизни нишонга оладиган бўлса, америкаликларни нишонга олиш биз учун янада осон бўлади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mehr нашри.

3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти ҳудудида АҚШ авиазарбалари оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) таркибидаги «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.

Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоминаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди ва АҚШдан бунинг учун қасос олинажагини маълум қилди.

Мавзу
Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши
Эрон ташқи сиёсати бунёдкори, Яқин Шарқ бўйича бош стратеги, Эрон Ислом инқилоби муҳофазаси корпуси таркибидаги «Кудс» махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний Бағдоддаги аэропортда АҚШ президенти Дональд Трамп фармойишига биноан ўлдирилди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top