08:42 / 09.02.2020
0
44037
Коронавирус қурбонлари сони атипик зотилжамдан вафот этганлар сонидан ошиб кетди

Янги турдаги коронавирус қурбонлари сони бир ойдан сал кўпроқ вақт ичида 2002-2003 йилларда авж олган атипик зотилжам (SARS) эпидемияси қурбонлари сонидан ошиб кетди.

Фото: REUTERS / China Daily

8 февраль ҳолатига кўра, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 89 нафарга кўпайиб, 811 нафарга етди. Вирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида 81 киши, Хэнанда 2 киши, Хэбэй, Хэйлунцзян, Аньхуэй, Шаньдун, Хунань ва Гуанси-Чжуан провинцияларида бир кишидан вафот этган.  

Касалланганлар сони 37198 нафарга етган, 2649 киши соғайиб кетган.

Хитойдан ташқарида Ҳонгконг ва Филиппинда биттадан ўлим ҳолати қайд қилинган.

Бир кун аввал Хитойда вирус қурбонлари сони 722 нафарни, касалланганлар 34,5 минг нафарни ташкил қилаётгани маълум қилинганди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2003 йил 31 декабрга кўра, SARS’дан ўлим ҳолатлари деярли 30 давлатда қайд қилиниб, қурбонлар сони 774 нафарни ташкил қилган.   

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top