Коронавирусга чалинган Монако князи Альбер II ўзини яхши ҳис қила бошлади.
"Ўзимни борган сари яхшироқ ҳис қила бошлаяпман ва зулмат охирида ёруғлик кўрмоқдаман", - деди Монако князи TF1 телеканали орқали чиқишида. У "ҳали ҳам сал-пал йўталаётганини" қўшимча қилди.
Альбер II коронавирусга топширган тести ижобий чиққанини яширишни ўйламаганини айтди. У COVID-19 юқтирганлигини эълон қилган биринчи давлат раҳбари бўлди.
19 март куни Альбер II коронавирус юқтириб олгани тасдиқланганди. Князь ўз саройида карантинда бўлиб турибди.
У аввалроқ турмуш ўртоғи ва фарзандлари шаҳар ташқарисидаги қўрғонда яшаётгани, ўзи эса саройда ишлашни давом эттираётганини айтганди.












