01:04 / 07.04.2020
26468
Кот-д'Ивуарда коронавирусга чалинганлар учун қурилаётган тиббий марказ вайрон қилинди – ОАВ

Кот-д'Ивуарнинг энг йирик шаҳри Абиджанда коронавирусга чалинганлар учун қурилаётган тиббий марказ дарғазаб аҳоли томонидан вайрон қилинди.  

Бу ҳақда “Би-би-си” телеканали хабар берди

Бу ҳолатнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеосида одамлар иншоотни бўлаклаб ташлаётганларини кўриш мумкин.   

Гувоҳларнинг таъкидлашича, шаҳарнинг гавжум туманларидан бири аҳолиси тиббий марказнинг уйлари яқинида қурилаётганига қарши чиққан. Бу орада мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий марказ коронавирусга чалинганлар учун шифохона сифатида ишлатилиши режалаштирилмаганини маълум қилган. 

Айни вақтда Кот-д'Ивуарда коронавирусга чалинганлар сони 261 нафарни, вафот этганлар 3 нафарни ташкил қилмоқда. 

Мамлакатда пандемия сабабли фавқулодда вазият режими амал қилмоқда, кечки соат 21дан тонгги соат 5гача комендантлик соати жорий қилинган. 30 мартдан 5,2 млн кишилик Абиджанда карантин киритилган. Бироқ бу одамларга тиббий марказни бузиб ташлашларига халақит қила олмаган.

Top