17:40 / 07.05.2020
14572
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига раҳбар тайинланди

Бахтиёр Камалов Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига янги раҳбар этиб тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бахтиёр Камалов ҳозирга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Бахтиёр Камалов
Фото: facebook.com/uzaifsa

1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган Бахтиёр Камалов Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтларини битирган.

Фаолияти давомида 2010 йилдан 2016 йилгача Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II-босқич» лойиҳаси менежери сифатида ишлаган.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги қарори билан ташкил этилганди.

Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва буюртмачи функциясини бажарувчи ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Top