Шаҳзода шу тариқа тиббий ходимларга ўз ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Asahi нашри хабар берди

Ҳимоя кийимларини тикишда император саройи бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этган. 

Фото: asahi.com

Шаҳзода Япония шифохоналарида ҳимоя кийимлари тақчиллиги маълум бўлгандан кейин уларни тикишга бел боғлаган.

Фото: asahi.com

Кийимларга коронавирусга қарши курашаётган барча тиббий ходимларга миннатдорлик сўзлари билдирилган ёзувлар бириктирилган бўлган.

Фото: asahi.com

54 ёшли Фумихито 2019 йил апрелда ўз хоҳишига кўра тахтдан кетган император Акихитонинг кенжа ўғли ва ҳозирда ҳукмронлик қилаётган император Нарухитонинг укаси ҳисобланади.