15:00 / 21.06.2020
10908
Aвтомактаблар учун тақдим этилган Onless.uz онлайн ўқув платформаси тобора ривожланмоқда

Хабарингиз борки ўтган ҳафтада Onless.uz онлайн автомактаб платформаси тақдим этилди. Тизимда ўқувчининг қайси дарсни қачон кўрганлигини аниқлайдиган механизм қўйилганлиги айниқса диққатга сазовор. Чунки ўқувчи дарсга қатнашиш жараёнида “Дарсга қатнашдим” тугмасини босиши ёки унинг қайси пайтда тизимга кирганини аниқлаш бу онлайн таълим талабларини тўлиқ қондира олмайди. Сабаби бундай тизимларда ўқувчи тизимга киришни амалга ошириб, ўз ишлари билан банд бўлса хам, дарсларга қатнашаяпти деб ҳисоблайди. Onless.uz'да эса бундай жиддий камчилик мавжуд эмас. Тизимдаги ўқувчиларни дарсга қатнашаётганини аниқлайдиган механизм, дарсни тўлиқ кўрганидан сўнг ишлайди ва ўқувчини дарсни кўрган деб автоматик белгилайди.

Бундан ташқари онлайн таълимда ўқувчи ўзига қулай вақтда (эрталаб, кундузи, кечқурун ёки ярим тунда, қисқаси 24 соат давомида) ўқиб ўрганиши мумкин. Onless.uz айнан шу имкониятни тўлиқ тақдим этади.

Дастурнинг 20-июнь 2020-йилдаги дарсларни кўриш статистикаси

Тизимнинг бир кунлик видео-дарсларни кўриш статистикасидан хам маълумки, 24 соат давомида ўқувчилар дарсларда актив иштирок этмоқда. Исталган вақтда таълим олиш эса ўз навбатида таълим сифатини оширишда муҳим рол ўйнайди.

Тизимга ўқувчилар асосан телефондан киришини ҳисобга олган ҳолда, максимум трафик тежайдиган механизм ишлаб чиқилган ва видеодарсларни 30-40 мб. гача қисқартирилмоқда. Бу эса ўқувчи учун трафик билан боғлиқ муаммоларни бироз бўлса-да камайтиради.

Дастурдан фойдаланувчи қурилмалар

Onless.uz сизга ва сизнинг автомактабингиздаги ўқувчиларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

-- тизимда доимий анимацион ва визуал видеодарслардан ташқари, ўқувчини таълим олишга янада қизиқтириш мақсадида мавзуга оид қизиқарли кинолар, видеолавҳалар ҳам қўйиб борилади

-- видеодарсларни исталган вақтда, исталган жойдан ва исталган қурилмадан кўриш имконияти (ўқувчи видеодарсни кўрганини автомактаб ўқитувчиси кузатиб боради)

-- тизимда тўлиқ СМС хабарнома хизмати уланган. Ўқувчига маълумотлар (логин, пароль ва тизим манзили) смс ҳолатда етказилади.

-- тизимда ҳар бир видеодарс тагида тест тақдим этилади ва ечилган тестлар натижасида тизим ўқувчини дарсни ўзлаштириш сифатини баҳолаб боради. Барча дарслар якунида ўқувчига 50 та тестдан иборат тизим ички имтиҳони тақдим этилади. Ўқувчи имтиҳон саволларига жавоб беради ва жавоб бера олмаган саволларини тизим аниқлаб, ушбу тестлар қайси мавзуга алоқадорлигини аниқлаб, ўша дарсларни Қайта ўзлаштириш менюсига чиқариб қўяди. Бу эса ўз навбатида ўқувчи ўз устида қайта ишлаши учун қулай механизм.

Ўқувчилар саволларга жавоб бера олмаса, мавзуларни қайта ўзлаштиришга ташлайди

Батафсил бу ерда: https://kun.uz/97198852

Кўпчиликни талаб ва истагига биноан, Onless.uz онлайн таълим платформасига аъзо бўлган автомактабларга ўқимоқчи бўлган ўқувчиларни онлайн тарзда қабул қилишни хам бошланди. Бунда ўқувчи тизимга кириб ўзи ҳақида маълумот қолдиради, ўзига қулай ҳудуддаги автомактабга маълумотларини жўнатади. Ўз-ўзидан Onless.uz тизимига аъзо автомактабларга қабул сони ошади.

Тизимдан рўйхатдан ўтмоқчи бўлган автомактаблар ва ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқимоқчи бўлган ўқувчилар қуйидаги манзилдан рўйхатдан ўтишлари мумкин: http://onless.uz/qabul

Батафсил маълумот учун:

+998972800809 (Салоҳиддин)
+998919791999 (Сирожиддин)
+998906366264(Салоҳиддин)

Телеграм орқали хабар ёзиш учун:

Telegram: t.me/biznes_menejer
Telegram: t.me/Sirojiddin_Yakubov
 

Ижтимоий тармоқларимиз:

Telegram: t.me/avtomaktab_online

Instagram: instagram.com/onless_uz

Facebook: facebook.com/pg/onless.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top