12:24 / 27.07.2020
6203
Карантин вақтида савдо мажмуасида ташкил этилган қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 21 июль куни соат 18:30да Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро, 51 ёшли А.Т. Бўка тумани Тошлоқ МФЙда жойлашган ўзига тегишли савдо мажмуасида 5 нафар шахсга қонунга хилоф равишда пул тикиб қимор ўйини ўйнаш учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Тадбир давомида 1.510.000 сўм ва А.Т.дан 10.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top