14:30 / 14.09.2020
5612
AKFA Университети: абитуриентларни тайёрлов курсларига рўйхатга олиш бошланди

AKFA Университети абитуриентлар учун аниқ ва табиий фанлар бўйича Тошкент ва Наманган шаҳарларида тайёрлов курслари очилганини эълон қилади.

Тайёрлов курслари кимё, биология ва математика фанларидан бўлади. Курс давомийлиги 10 ойни ташкил этади. Бир гуруҳда абитуриентлар сони 10 нафардан ошмайди. Университет курсларга 60 нафар тингловчини қабул қилишни режалаштирмоқда. Тингловчилар имтиҳон натижасига кўра қабул қилинади.

Ҳар бир фан бўйича дарслар 1,5 соатдан ҳафтасига уч марта ташкил этилади. Дарслар инглиз тилида бўлади.

AKFA Университетининг тиббиёт факультетида ўқишни истаган абитуриентлар 3та фан бўйича курсларда иштирок этиши мажбур. Бухгалтерия ва молия факультетида ўқиш истаги бўлган абитуриентлар математика фани бўйича ўқиш мажбурийдир.

Курслар Тошкент ва Наманган шаҳарларида ташкил этилади. Тошкент шаҳридаги тайёрлов курсининг бир фан учун нархи 1 ойга 600 минг сўмни, Наманганда эса 1 ойга 300 минг сўмни ташкил этади.

Тайёрлов курсларини муваффақиятли тугатган энг яхши абитуриентлар (абитуриентлар умумий сонидан 20 фоизи) AKFA Университетига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади. 

Таъкидлаш лозимки, 2019 йилда тайёрлов курсларига 50 нафар тингловчи қабул қилинган эди. Курсларни муваффақиятли битирганларнинг 90% олий таълим муассасаларига ўқишга киришди, жумладан AKFA Университетига ҳам. Яъни ўн нафар тингловчи имтиҳонларсиз AKFA Университети талабасига айланди.

Тайёрлов курсларига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволадаги шаклни 2020 йилнинг 23 сентябрь кунига қадар тўлдиринг: бу ерда.

Тайёрлов курслари бўйича қўшимча маълумотни телефон орқали олиш мумкин: +99871 200-01-23

AKFA Университети Матбуот хизмати

Top