09:55 / 18.09.2020
2990
Боливиянинг вақтинчалик президенти мамлакат раҳбари сайловларидан ўз номзодини олди
Фото: Reuters

Боливиянинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес президент сайловларидан ўз номзодини олганини маълум қилди. У буни демократик кучлар номзодлари орасида овозлар бўлинишини истамагани билан тушунтирган.

Боливия президенти сайловлари 18 октябрга белгиланган.  

Жанин Аньес мамлакатнинг собиқ президенти Эво Моралес мамлакатда ўтган сайловлар натижаларига қарши норозиликлар ортида 2019 йил ноябрда мамлакатни тарк этгандан кейин вақтинчалик президент бўлган. У бунгача мамлакат парламенти спикерининг иккинчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.            

“Бугун мен Боливия президенти лавозимидан ўз номзодимни оламан. Бу қурбонлик келтириш эмас, балки катта шарафдир, чунки мен буни демократик номзодлар орасида овозлар бўлиниши хавфи сабабли қилмоқдаман”, деб айтган Аньес ўз видеомурожаатида. 

Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, Аньес бу баёнотни Эво Моралес партияси номзодидан ортда қолаётганини кўрсатувчи сўровномалар эълон қилингани ортида берган. 

Top