18:36 / 21.09.2020
8529
Юридик университет магистратурасига кириш тестлари натижалари эълон қилинди

Давлат тест маркази Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кириш тест синовлари натижаларини эълон қилди.

Тест топширганлар тўплаган балларини tsul.dtm.uz/magistr саҳифаси орқали кўриш мумкин.

Синовлар 19 сентябр куни ўтказилган эди. Жорий йилда ТДЮУ магистратура босқичига 2 789 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 150 нафардан зиёди ўқишга қабул қилинади.

Бу сафарги кириш имтиҳонлари фақатгина тест синовларидан иборат бўлиб, илк марта ДТМ томонидан ўтказилди.

Қабул қуйидаги 8та йўналиш бўйича тўлов-контракт асосида амалга оширилди:

  • давлат бошқаруви ҳуқуқи
  • жиноят қонунчилигини қўллаш назарияси ва амалиёти
  • бизнес ҳуқуқи
  • адвокатлик фаолияти
  • халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш
  • меҳнат ҳуқуқи
  • интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи
  • спорт ҳуқуқи
Top