Xiaomi ўзининг Mi TV Lux Ultra деб номланган смарт-телевизорини намойиш этди. Бу ҳақда Fonearena хабар бермоқда.

 Телевизор 82 дюймли экранга эга бўлиб, дисплей ўлчами 7680 х 4320 пикселни ташкил этади. Экран miniLED технологияси асосида ишланган. 

Mi TV Lux Ultra кўплаб симли ва симсиз интерфейсларга эга. Бундан ташқари, у бешинчи авлод мобил тармоқларида ишлай олади. Телевизорнинг доимий хотираси 256 ГБ бўлиб, у  Android тизимида ишлайди.

 Унинг Хитой бозоридаги нархи 50 минг юань (7300 долларга яқин). Телевизор 21 октябрдан сотувга чиқади.