18:00 / 17.10.2020
3884
«Шодлик қасидаси»: Artel Simfoniya ошхона плиталари сизнинг илҳомингиз манбаи

Мазали таом ва мусиқа бир-бирига қанчалик ўхшашлигига ҳеч эътибор берганмисиз? Таом ингридиентлари мусиқа ноталари каби ўзаро аралашиб, гўзал пазандалик симфониясига айланадилар. Янги Artel Simfoniya 04-Е ва Simfoniya 02-G ошхона плиталари айнан шундай пазандалик дурдоналарини яратиш учун ишлаб чиқарилган.

Artel'нинг янги ошхона плиталари ўзларида қулай ва замонавий технологияларни мужассам этган. Уларда таом тайёрлаш юқори даражада қулай, таомлар эса ҳақиқатда эстетик роҳат бахш этади. Янги ошхона плиталарининг барча техник устунликлари билан қуйидаги мақолада танишиб чиқишингиз мумкин.

Multi Flame технологияси ёрдамида пишириш жараёнини янада тезлаштириб, газни 20 фоизгача тежаш мумкин. Бу қандай ишлайди? Конфоркадан чиқувчи олов кўплаб кичик тешиклардан ўтиб, қозоннинг пастки қисмида тўғри тақсимланади. Қозонни тезда қизитиш ва газни тежаш сири айнан оловнинг тўғри тақсимланишида. Алоҳида айтиш лозимки, янги ошхона плиталарида газ назорати функцияси ўрнатилган. Газ назорати сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди ва олов тўсатдан ўчиб қолган ҳолларда, автоматик тарзда газ таъминотини тўхтатади.

Оловнинг тўғри тақсимланиши ҳақида гапирганда конвекция тизимини ҳам эслаб ўтиш лозим. Ушбу тизим духовка ичидаги иссиқ ҳарорат бир маромда тақсимланишини таъминлайди. Бу функция қаерда керак бўлиши мумкин? Масалан, бирор пишириқ тайёрлаётганда. Духовкада бир маромда тақсимланган иссиқ ҳарорат пишириқни ҳар томонлама – ҳам ичидан, ҳам ташқарисидан бир хил қилиб пиширади.

Оловни бир текис тақсимлашдан ташқари, уни тўғри созлаш ҳам таом тайёрлашда муҳим рол ўйнайди. Олов даражаси тўғри созланмаган ҳолда таомингиз сиз кутган каби мазали бўлмаслиги мумкин. Бунинг қандай олдини олиш мумкин? Албатта, янги моделларда ўрнатилган Flame Control функцияси билан!

Flame Control – бу плитанинг дастагини поғонали бошқариш тизимидир. Испаниянинг COPRECI корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу технология олов даражасини максимал даражада аниқ созлашга имкон беради.

Алоҳида айтиш жоизки, Simfoniya 04-E ошхона плитаси рақамли таймер билан жиҳозланган. Ушбу таймернинг қулайлиги шундаки, унинг ёрдамида таом тайёрлаш вақтини аниқ назорат қилиш мумкин. Кейинга қолдирилган старт номли қўшимча функция таом ёки пишириқни духовкага олдиндан жойлаш ва пишириш вақтини олдиндан ўрнатиш учун мўлжалланган. Сиз ўрнатган вақтга қараб электр ТЭН автоматик ҳолда ишга тушиши ёки ўчирилиши мумкин.

Янги плиталарнинг навбатдаги афзаллиги – бу духовкаларнинг биокерамик қопламасидир. Биокерамика куймайдиган материал, унга доғ деярли умуман ёпишмайди, ёпишганини эса тозалаш умуман қийинчилик туғдирмайди. Бундан ташқари биокерамик қоплама таом тайёрлаётганда фойдали витаминларни максимал даражада сақлаб қолишга имкон беради. Бугунги кунда биокерамик қоплама духовкада ишлатилувчи энг сифатли қопламалардан бири ҳисобланади.

Artel Simfoniya ошхона плиталарида ҳозирги кундаги илғор ва замонавий технологиялар қўлланилган. Унинг жозибадор, аммо жиддий ташқи кўриниши ҳар қандай хонадон интерьерига аъло даражада тўғри келади. Янги Artel ошхона плиталари билан пазандалик дурдоналарини яратинг. Ушбу маҳсулотларни сотиб олиш – йиллар давомида ишончлилик ва сифат кафолатидир.

Қўшимча тафсилотлар учун расмий веб-сайт artelgroup.org/category/ranges ёки Facebook'даги расмий саҳифага fb.com/arteluzb ташриф буюринг.

Буюртма қилиш учун: +998 78 777-10-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Top