11:56 / 18.12.2020
2184
Янгийўл тумани ҳокими 2020 йил якунлари бўйича ҳисобот берди

16 декабрь куни Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ ХХ сессияси ўтказилди.

Сессия ишида Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят кенгашига сайланган депутатлар, туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, тумандаги бўлим, корхона, идора ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессия давлат раҳбарининг топшириғига асосан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишларида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимларининг 2020 йилга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилга белгиланган вазифалар мурожаати юзасидан ўтказилди.

Янгийўл тумани ҳокимининг маърузаси тингланишини инобатга олиб, бу галги сессияга «4-Ўзбекистон» сайлов округидан сайланган депутат Баходиров Жахонгир Ботиралиевич раислик қилди. 

Сессия очилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Сессияни олиб бориш учун 5 кишидан иборат ҳайъат аъзолари сайлаб олинди. Булар:

  • Кенгаш раиси сифатида «13-Гулистон» сайлов округидан сайланган депутат туман ҳокими Ялгашев Улуғбек Ўсарович номзоди;
  • «4-Ўзбекистон» сайлов округидан сайланган депутат Баходиров Жахонгир Ботиралиевич номзоди;
  • Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раиси – «23-Дархон» сайлов округидан сайланган депутат Нажмиддин Журабоев номзоди;
  • «Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси – «26-Хақиқат» сайлов округидан сайланган депутат Муборак Мирзаханов номзоди;
  • Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия раиси «25-Шўралисой» сайлов округидан сайланган депутат Джабборов Рахмонали Мақсудович номзоди.

Сессия котиблигига 18-«Аҳил» сайлов округидан сайланган депутат Шараббаева Мухайё Турдиевна сайланди.

Янгийўл туман ҳокимининг туманни 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган мурожаатидан сўнг, мавзу юзасидан савол-жавобларга ўтилди.

Шундан сўнг депутат Расул Кушербаев Хидралиевич сўзга чиқиб, кўплаб мухокамаларга сабаб бўлаётган коммунал соҳа ва бюджет маблағларини сарфланишида қўшимча таклифларни билдириб ўтди.

Сессия муҳокамасига қўйилган барча масалалар юзасидан тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.

Сессиядан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда журналист ва блогерлар томонидан коммунал соҳада, бюджет маблағларининг сарфланишида олиб борилаётган жараёнлар тўғрисида саволлари ва таклифлари берилди.

Сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тиббиёт мутахассиси томонидан берилган саволлар юзасидан батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек, ахборот маконида фуқаролар томонидан йўлланаётган ёлғон маълумотларни ўрганиш ва жавобгарликлари тўғрисида муҳокама юритилди.

Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Top