08:57 / 13.01.2021
7051
Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Жорий йилнинг 11 январь Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда 5 йиллик ваколат муддати тугаган бир неча нафар судьяларни янги муддатга тайинлаш, шунингдек айримларини (ваколат муддатига) қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, 6 нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга, яна уч нафар судья ваколат муддатига қайта тайинланди, 2 нафари захирага қолдирилди. Захирада қолганларга бир ойдан кейин яна бир бор ўз омадини синаб кўриш имконияти берилади.

Шунингдек, кенгаш судьялик фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйган 4 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳам муҳокама қилди. Уларнинг 3 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, бир нафарига нисбатан рад этилди.

Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:

  • Жамшид Ботиров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
  • Дилшод Комилов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси лавозимига;
  • Дилмурод Мадаминов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимига;
  • Тўлқин Абдураимов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимига;
  • Ҳабибулло Сарманов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига;
  • Шерзод Тошпўлатов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

  • Луқмонбой Асадов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
  • Руслан Зоиров - судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Бундан ташқари, Лазиз Абдуллаев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Top