15:22 / 25.01.2021
5616
Хитой тўғридан тўғри инвестиция жалб этиш бўйича АҚШдан ўзиб кетди

Ўтган йили хориж компанияларининг ХХР иқтисодиётига тўғридан тўғри инвестициялари 4 фоизга ўсди, АҚШда эса 49 фоизга пасайди.

Фото: Getty Images

Хитой 2020 йилда хориждан энг йирик ҳажмда тўғридан тўғри инвестициялар жалб этган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Хитой узоқ вақтдан бери бу кўрсаткич бўйича иккинчи, АҚШ эса биринчи ўринда эди, деб ёзади газета. Аммо ўтган йили хориж компанияларининг ХХР иқтисодиётига тўғридан тўғри инвестициялари 4 фоизга ўсди, АҚШда эса 49 фоизга пасайди.

Пандемияга қарамасдан, Германиянинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Adidas ва АҚШнинг электрон бошқарув тизимлари ишлаб чиқарувчи Honeywell International компаниялари Хитойдаги фаолиятини кенгайтирди. Дунёдаги энг йирик Walmart ретейлери келгуси беш йил ичида Уҳанга 3 млрд юан (460 млн доллар) миқдорида инвестиция киритишини эълон қилди. Tesla Шанҳайдаги ишлаб чиқаришини кенгайтирмоқда. Walt Disney эса Шанҳай «Диснейленд»ида янги ҳудуд қурилишини давом эттирмоқда.

 Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиёти «оғирлик маркази»нинг Шарққа кўчишини тезлаштирди, деб таъкидлайди WSJ. Маълумотларга кўра, 2020 йилда Шарқий Осиё барча хорижий инвестицияларнинг учдан бир қисмини жалб этган, Евроиттифоқда эса бу кўрсаткич 71 фоизга пасайган.

Top