15:04 / 08.02.2021
23296
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати феврал ойига қараганда март ойининг охири ва апрел ойининг бошига кўпроқ хосдир.

Бугун беқарор об-ҳаво сақланиб туради, Ўзбекистоннинг кўп қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, баланд тоғларда қор ёғади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни 10-15 даража илиқни, энг жанубда 17-20 даража илиқни, республиканинг шимолида 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Эртага Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосан куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони ўзгармайди.

Ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.

Чоршанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, пайшанба куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Термометр устуни кундуз кунлари 15-17 даража илиқ, жанубда 20 даража иссиққа тенг бўлади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати феврал ойига қараганда март ойи охири ва апрел ойи бошига кўпроқ хосдир. Кундуз куни ҳаво 17-20 даража илиқни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража  иссиққача кўтарилади.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Top