11:59 / 16.02.2021
4750
MIMAR Development компанияси: Tashkent INDEX савдо ва ишлаб чиқариш мажмуасининг сотув офиси очилди

MIMAR Development компанияси Tashkent INDEX замонавий савдо ва ишлаб чиқариш мажмуасини тақдим этади.

15 февраль куни Tashkent INDEX замонавий савдо ва ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали тақдимоти ва сотув офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тақдимот жараёнида лойиҳа афзалликлари ва тафсилотлари кўрсатилди. Хусусан, 71 гектар майдонда қуйидаги хизматлар кўзда тутилган:

  • 3000 дан ортиқ дўкон;
  • 130 та ишлаб чиқариш майдонлари;
  • Ишлаб чиқариш жойиданоқ қулай ва тезкор экспорт қилиш учун логистика маркази ва унга боғланган юк автомобиллар базаси ҳамда темир йўл йўналиши;
  • Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини намойиш этишга мўлжалланган замонавий кўргазмалар маркази;
  • Кафе ва ресторанлар, банклар филиаллари ва нотариус хизматлари;
  • 120 та хона ва махсус жиҳозланган конференц-залларига эга меҳмонхона;
  • Умумий сиғими 7500 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳлар;
  • Вилоятлараро автобус ва такси станцияси;
  • Мажмуа ҳудуди бўйлаб ҳаракатланувчи мунтазам электробус қатнови.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов, Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов ҳамда лойиҳани амалга оширишда фаол иштирок этаётган қуйидаги хорижий мутахассислар нутқ сўзладилар:

  • Turgay Yeshil – Maven (Туркия) компанияси вакили, MIMAR Development компаниясининг сотувлар бўйича маслаҳатчи;
  • Murat Bozkush – MIMAR Service бошқарув компаниясининг ижрочи директори.

Уларнинг ҳар бири ишлаб чиқариш майдонлари, тижорат дўконлари ва экспорт имкониятларини ўзида мужассам этувчи лойиҳа тўғрисида очиқ ва батафсил маълумотларни тақдим этди.

Мажмуанинг бошқарув масаласига алоҳида эътибор қаратилди. MIMAR Service компаниясининг ижрочи директори Мурат Бозкушнинг айтишича, Tashkent INDEX ҳудудида тадбиркорлар ҳамда меҳмонлар қулайлиги учун барча зарур шароитлар яратилади. Хусусан, бу ерда қўриқлаш ва видеоназорат хизматлари, тиббиёт ва ёнғин хавфсизлиги шохобчалари, шунингдек тозалаш, ободонлаштириш ҳамда коммуникация тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича хизмати ташкил этилиши режалаштирилган. Буларнинг барчаси эвазига Tashkent INDEX бизнес юритиш ҳамда шопинг учун энг қулай мажмуасига айланади.

Tashkent INDEX ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш истиқболлари борасида MIMAR Development сотув офисида, шунингдек, компаниянинг ахборот маркази телефон рақамига қўнғироқ қилиб батафсил маълумот олишингиз мумкин бўлади. Менежерлар Tashkent INDEX ҳақида сизни қизиқтирган барча саволларингизга бажонидил жавоб берадилар.

Ахборот маркази: +998 55 900 99 99

Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишуви.

Мўлжал: Сергели ярмаркасидан 200 метр.

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Сайт: mimar.uz

Telegram: t.me/mimargroupuz

Facebook: fb.com/mimaruzbekistan

Instagram: @mimargroup.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top