12:24 / 20.02.2021
3045
Тошкентнинг янги тумани бўйича ер солиғи учун зоналар белгиланди
Фото: LiveJournal

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Янгиҳаёт туманининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

  • Norma’нинг ёзишича, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
  • Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳудудининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегаралари схемаси;

Янгиҳаёт туманида ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларини аниқлаш.

  • Қабул қилинган қарор муносабати билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ДСБ ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига бир ой муддатда:
  • Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 йилдаги 162-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф тақдим этиш;
  • мазкур Қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳужжатларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди.
Top