17:13 / 25.02.2021
3110
Электрон рейтинг ва электрон тендер. Қайси биноларни қандай рейтингдаги қурилиш фирмалари қура олиши маълум қилинди

Қурилиш вазирлиги электрон тендерларда иштирок этиши учун қурилиш компаниялари рейтинги қандай бўлиши керак, деган савол аниқлик киритди.

Қурилиш соҳасини рақамлаштириш ишлари доирасида «Шаффоф қурилиш» ахборот тизими ишлаб чиқилди. Электрон тендерлар ўтказиш эса, унинг узвий қисми ҳисобланади. Электрон рейтингда юқори ўринларни эгаллаган қурилиш ташкилотларининг тендерда ютиш имконияти катта бўлади. Электрон рейтинг ва электрон тендер бир-бирига боғлиқ бўлган амалиётдир.

Эндиликда, Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган электрон платформа  ишлаш тартиби вақтинчалик Низом асосида белгиланган бўлиб, унга кўра, тендер иштирокчиси (оферент) объектнинг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, қурилиш ташкилотларининг қуйидаги электрон рейтингида ижобий кўрсаткичларга эга бўлгандагина танловда иштирок эта олади:

I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

-қиймати 1 млрд сўмгача (қурилиш объекти қиймати) — «DD» ва ундан юқори;

-қиймати 1 млрд сўмдан 2 млрд сўмгача — «DDD» ва ундан юқори;

-қиймати 2 млрд сўмдан 6 млрд сўмгача — «С» ва ундан юқори;

-қиймати 6 млрд сўм ва ундан юқори — «СС» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

-қиймати 5 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;

-қиймати 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;

-қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;

-қиймати 20 млрд сўмдан 30 млрд сўмгача — «ВВ» ва ундан юқори;

-қиймати 30 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

-қиймати 10 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;

-қиймати 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;

-қиймати 20 млрд сўмдан 40 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;

-қиймати 40 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;

IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:

-қиймати 20 млрд сўмгача — «CC» ва ундан юқори;

-қиймати 20 млрд сўмдан 50 млрд сўмгача — «ССС» ва ундан юқори;

-қиймати 50 млрд сўмдан 80 млрд сўмгача — «В» ва ундан юқори;

-қиймати 80 млрд сўмдан 110 млрд сўмгача — «ВВ» ва ундан юқори;

-қиймати 110 млрд сўм ва ундан юқори — «ВВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.

Танловда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, харид комиссияси танловга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони пасайтириш ҳуқуқига эгалиги алоҳида таъкидланади, Қурилиш вазирлиги ахборотида.  

Top