18:26 / 06.04.2021
1094
Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди
Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу бакалавриат таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар Университетда таълим жараёнини давом эттирадилар.

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 4-уй ҳамда Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳкўчаси, 38-уй манзилларидаги Университетнинг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Top