12:00 / 11.05.2021
49348
Хавфсиз ва кенг функционалликка эга оилавий машиналарни ҳайдаш вақти келди!

Кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлувчи хавфсизлик камарини биринчи бўлиб ким ўйлаб топилганини биласизми? Уни таниқли швед автокомпанияси Volvo муҳандиси Нильс Болин ихтиро қилган ва компания илк маротаба янги уч қисмли хавфсизлик камарини жаҳонга намойиш этган.

Volvo бугунги кунга қадар ўзининг “хавфсизликни таъминлаш” принципига содиқ қолган ҳолда хавфсиз машиналар ишлаб чиқариш бозорида дунё етакчисига айланди.

“Premium Auto” МЧЖ – Volvo компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери ҳисобланиб, сизлар учун Volvo XC90 2021 ва Volvo XC60 2021 автомобилларининг кенгайтирилган опцияли тўпламини тақдим этади. Йўлда ҳаракатланаётганда авваламбор, ўз соғлиги, хавфсизлиги, максимал қулайликни ўйлайдиган инсонлар учун янги моделлар: Volvo XC90 Momentum T5 S7 Onyx Black, Volvo XC90 Inscription T6 S7 Grey, XC60 Momentum T5 Ice White ва Volvo XC60 Momentum T5 Onyx Black ажойиб танлов бўла олади.

Европада ишлаб чиқарилган динамик XC60 кроссовери, етти ўриндиқли XC90 йўл танламас (внедорожник) автомобили узоқ йўлли оилавий саёҳатлар учун мўлжалланган.

Volvo янги моделлари қуйидаги хусусиятлари билан ҳам мижозларни хурсанд эта олади:

  • Машҳур скандинавча дизайн;
  • Премиум классдаги ҳайбатли ички салон;
  • Bowers & Wilkins аудиотизими;
  • Энг илғор технологиялар йиғиндиси;
  • Юқори даражадаги хавфсизлик.

Volvo XC90 Momentum T5 S7
Volvo XC60 Inscription T6 S7
Volvo XC60 Momentum

Автомобиллар 2 йиллик кафолатга эга бўлиб, моделларнинг двигатели Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бензиндан фойдаланиш учун махсус жиҳозланган. Энг муҳими, машина эҳтиёт қисмлари оригиналлигига ва хизмат кўрсатиш сифатига жавоб берилади. Volvo компаниясининг янги русумдаги моделлари харидорнинг талабига биноан етказиб берилиши мумкин.

“Volvo Car O‘zbekiston” шоурумига ташриф буюриб, янги моделлар ва уларнинг батафсил таснифи, имкониятлари билан яқинроқ танишиш имконига эгасиз. Сизларни кутиб қоламиз!

Манзилни танланг ва хавфсиз сафарни бошланг!

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Салар бўйи кўчаси, 47

Телефон: +99871-286-11-66, +99890-015-88-77

Сайт: scandinavian-auto.uz

Telegram-bot: t.me/pa_uzbot

Instagram: @volvocaruz

Facebook: fb.com/volvocaruz

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top