Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Қ. яширин цех ташкил қилиб, «Аммofоs-Махам Ammophos» номи остидаги қалбаки ёрлиқлардан фойдаланиб минерал ўғит ишлаб чиқариб сотаётгани аниқланган. Яширин цехдан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хомашё ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, фуқаро Н.Қ. «A.K.» МЧЖ раҳбари Ш. билан олдиндан тил бириктириб, яширин цехда ишлаб чиқарилган сифат сертификати бўлмаган «Аммофос» минерал ўғитини сохта ҳужжатлар орқали 46,8 миллион сўмга сотиб юборгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.