07:21 / 07.07.2021
1818
"Damas"даги қинғирликлар фош этилди

“Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Damas”да  тегишли ҳужжатларсиз 30 млн сўмдан ортиқ маиший техникалар ва оёқ кийим маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбир жараёнида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро К.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина кузатувга олиниб, Фарғона тумани Водил қишлоғида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30,6 млн сўмлик маиший техникалар ва оёқ кийим маҳсулотлари  борлиги аниқланган. 


 
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, худди шу  йўналишда “Портер” автомашинасидан 120 миллион сўмлик ҳужжатларсиз қўлқоплар қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Top