09:10 / 12.07.2021
499
Қорақалпоғистоннинг 8 та туманида сув таъминотида узилишлар юзага келмоқда
Фото: KUN.UZ

«Қорақалпоқ сув таъминоти» AЖнинг хабар беришича, Хўжайли, Шуманой, Қўнғирот, Кегейли, Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир ва Нукус туманларида вақтинча сув таъминотида узилишлар бўлади. 

Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тегишли «Нур» станциясида юзага келган авария бунга сабаб сифатида кўрсатилган.

Сув таъминотидаги узилишлар қачон бартараф қилиниши ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. 

Олдинроқ ҳам Нукуснинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар юзага келганди.

Top