08:58 / 29.07.2021
1738
Навоийда “Nexia” ағдарилиб кетди. Йўловчи вафот этди

Нурота туманида инсон ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙХҲББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июль куни соат 16:20 ларда ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Б.П. “Nexia” машинасида Нурота тумани, Қадоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-55 автомобиль йўлининг 76-километрида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида “Nexia” йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Машинада йўловчи сифатида келаётган, 1982 йилда туғилган Х.К. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Қизилтепа тумани ҳудудида 3 кишининг ўлими билан якун топган аянчли автоҳалокат содир бўлганди.

Top