“Шундай мураккаб вазиятда сиз дунёга умид баҳш этмоқдасиз. Пандемия бошланганидан бери дунё биринчи марта бирлашди, сайёрамизнинг барча одамларини ҳис-туйғулар бирлаштирди ва буларнинг барчаси бизга умид бағишлайди. Барча спортчилар номидан Японияга миннатдорчилик билдирамиз. Барча кўнгиллиларга ҳам раҳмат, сизнинг табассумингиз қалбимизни иситади”, деди Бах.

“Бу мисли кўрилмаган Олимпия ўйинлари бўлди. Ўйинлар ўтказилиши учун ХОҚ ва япониялик дўстларимизнинг анча меҳнатлари кетди. Aлбатта, мен ўз мажбуриятларига содиқ қолганлари учун Япония ҳукуматига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ажойиб воқеа. Биз ташкилий қўмитага чуқур миннатдорчилигимизни изҳор этамиз, ҳали ҳеч ким муддати кўчирилган ўйинларни ўтказмаган эди”.

Токио ўйинларида 339та мукофотлар тўплами ўйналди. Медаллар сони бўйича AҚШ жамоаси (39-41-33) ғалабани қўлга киритди, 2-ўринни Хитой (38-32-18), 3-ўринни Япония (27-14-17)ва 4-ўринни Буюк Британия (22-21-22) эгаллади. Ўзбекистон 3та олтин ва 2та бронза медал билан 32-ўринни эгаллади.