14:40 / 17.09.2021
6286
Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқланди 

Руслан Мирзаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, Душанбеда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитида давлат раҳбарлари кенгаши Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаев номзодини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқлади. 

Маълум қилинишича, Руслан Мирзаев ўз вазифасини бажаришга 2022 йил 1 январдан киришади.

Top