Учрашувда инвестициявий муҳитни тизимли такомиллаштириш бўйича мустаҳкам қонунчилик базасини яратиш муҳимлиги қайд этилган.

«Учрашув иштирокчилари минтақа ичида ва трансчегаравий савдони ривожлантириш орқали туркий тилли мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича қўшма чораларни кўришни қўллаб-қувватлади. Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида имтиёзли ва эркин савдо режимларини ўрнатиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, божхона тартиб-таомилларини стандартлаштириш ҳамда мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни олиб ташлаш ишлари ҳам жадаллаштирилади», дейилади расмий ахборотда.

Шунингдек, расмийлар Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун мунтазам равишда бизнес форумлар ўтказиш ҳамда минтақа мамлакатларининг транспорт-логистика инфратузилмасини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишга алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир якунида Кенгашга аъзо давлатлар тадбиркорлари ва экспортчилари бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун ягона электрон савдо майдончасини яратиш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилди.

Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда «Яшил энергетика» халқаро форуми, Кенгашга аъзо мамлакатларнинг ёшлар вакиллари иштирокида ҳар йили Ёш тадбиркорлар форумини ўтказишга келишилди.