16:32 / 10.12.2021
26552
Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий жамоасида тўп сурган ўйинчилардан иборат рамзий жамоасини тузди
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов «Офсайд» кўрсатуви меҳмони бўлиб, миллий жамоанинг энг кучли ўйинчиларидан иборат рамзий жамоасини тузди.

«Агар мен билан ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузиш керак бўлса Игнатий Нестеровни дарвозага қўяман. Йўқ, миллий жамоада ўйнаган энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа дейилса, унда таркиб бироз ўзгаради.

Дарвозага Павел Бугалони қўяман. Ҳимоя марказига Андрей Фёдоров ва Бахтиёр Ашурматов, ўнг қанотга Ислом Иномов, чапда Виталий Денисов. 

Майдон марказига – Азиз Ҳайдаров, Миржалол Қосимов, Темур Кападзе.

Ҳужум чизиғига эса Максим Шацких, Александр Гейнрих ва Элдор Шомуродовни танлаган бўлардим. 

Бош мураббий? Валерий Непомняшийни қўйган бўлардим», - дейди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2007 йилдан 2021 йилнинг ёзигача Ўзбекистон миллий жамоаси сафида тўп суриб, жамоа ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичига чиқа олмаганидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.

Top