16:29 / 18.03.2022
42331
ЕЧЛ чоракфиналига қуръа ташланди
Фото: Global Look Press

Бугун, 18 март куни УЕФАнинг Ньондаги штаб-квартирасида Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Чемпионлар лигаси. 1/4 финал. 

  • «Челси» – «Реал Мадрид»
  • «Манчестер Сити» – «Атлетико»
  • «Вильярреал» – «Бавария»
  • «Бенфика» – «Ливерпуль».

Чоракфинал босқичи якунларига кўра, яримфиналда тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар ҳам маълум бўлди. 

ЕЧЛ. 1/2 финал жуфтликлар

  • «Манчестер Сити» / «Атлетико» – «Челси» / «Реал Мадрид»
  • «Бенфика» / «Ливерпуль» – «Вильярреал» / «Бавария».

Маълумот учун, ЕЧЛ чоракфинал босқичи доирасидаги дастлабки ўйинлар 5-6 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 12-13 апрелда ўтказилади. Яримфинал 26-27 ва 3-4 май кунларига белгиланган.

ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсуми финали 28 май куни Париждаги «Стад де Франс» ўйингоҳида ўтказилади. Аввалига бу ўйин Санкт-Петербургдаги «Газпром Арена» стадионида ўтказилиши белгиланганди, аммо Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан қўлланган санкциялар доирасида финал мезбони ўзгарди.

Top