17:43 / 09.04.2022
13752
Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Туман ҳокими соғлиги ёмонлашгани учун вазифасидан озод қилинган.

Ихтиёр Қосимов / Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Олимжон Нурматов соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилган.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ихтиёр Қосимов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

И.Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Президент бошқарув Академиясини тамомлаган.

Top