14:12 / 14.08.2022
16325
Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Россияликлар ишғол қилган Нова Каховкадаги Каховка ГЭС зарбалар оқибатида трубиналаридан бирини ўчиришига тўғри келган — украин ҳарбийлари дамбадаги автомобил кўпригига зарба йўллаганини маълум қилган. Украина ва Россия томони яна бир бор Запорижжя АЭС ўққа тутилишида бир-бирини айблади. РФ мудофаа вазирлиги Донецк областидаги Пески посёлкаси қўлга олинганини маълум қилди, ҳозирча бу борада мустақил манбалар орқали тасдиқланган маълумот йўқ. Украина S&P Global Ratings ва Fitch Ratings томонидан мамлакатнинг аксарият облигациялари эгалари қарзни тўлашни икки йилга кечиктиришга рози бўлганидан кейин дефолт рейтингига туширилди.

Қуйида 13 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Артиллерия дуэллари: Донбасс ва Миколайив 

«ЛХР» артиллериячилари 2A65 «Мста-Б» гаубицасидан Донецк области Бахмут районидаги Соледар йўналишида ўт очишга тайёрланмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайив областидаги фронт чизиғида Д-30 гаубицасини бошқараётган украин артиллериячиси.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
«ЛХР» артиллериячилари 2A65 «Мста-Б» гаубицасини рақибнинг Соледар йўналишидаги позициясига йўналтирмоқда. Д-30 каби 2А65 гаубицаси ҳам СССР даврида ишлаб чиқилган, аммо йирик калибри (152 мм) ва отиш масофаси юқорилиги (25 километргача) билан устунлик қилади.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина артиллериячилари Д-30 гаубицасини душманнинг Миколайив областидаги позициясига йўналтирмоқда. Д-30 — советлар даврига мансуб 120 миллиметрли гаубица бўлиб, 15 километрга ўт очиши мумкин.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
«ЛХР» кучлари Соледар йўналишида артиллериядан ўт очмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин артиллериячилари Миколайив яқинида туриб ўт очмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Ракета зарбалари: Каховка ГЭС ва Краматорск 

Херсон областидаги Каховка гидроэлектрстанцияси ҳудудидаги вайронгарчилик. Станция директори ўринбосари хабар қилишича, ГЭС Украина армияси томонидан мунтазам ўққа тутилиши оқибатида авария режимида ишламоқда. Бу режимда станция 115 МВт электр энергия ишлаб чиқариши мумкин. Фото: Валерий Стурит / ТАСС
Краматорск ўққа тутилиши оқибатида одам ҳалок бўлган жойдаги қон доғлари. Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, ракета зарбалари оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда яшовчи Валентина Кондратьева (чапда) ва унинг қўшниси. Кондратьева — шанбага ўтар кечаси йўлланган ракета зарбалари оқибатида яраланганлардан бири.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда яшовчи Ольга Гурина снаряд парчалари теккан уй девори олдида
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар Бахмутга ракета зарбаси келиши оқибатида чиққан ёнғинни ўчиришга уринмоқда. Донецк областидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган бу шаҳар Россия армиясининг шарқдаги Северодонецк ва Лисичанск эгаллангач асосий нишонига айланган.
Diego ​Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскда 13 август кунига ўтар кечаси йўлланган ракета зарбасидан ҳосил бўлган кратер
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Уруш давридаги тинч ҳаёт: Одесса ва Днепр 

Днепрда (собиқ Днепропетровск) мактабни олтин медаллар билан битирган ўқувчилар учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, маросим хавфсизлик нуқтайи назаридан Днепр метроси бекатларидан бирида ташкиллаштирилган. Маҳаллий расмийларга кўра, бу йили Днепрда 255 нафар битирувчи олтин медаллар билан тамомлаган, бу аввалги йилдагидан кўпроқ.
Фото: Днепр шаҳар кенгаши

Видолашув: Буча ва Краматорск 

Краматорск тунда ракета зарбасига учраши оқибатида ҳалок бўлган Иван Фартухнинг яқинлари унинг уйида йиғилишди. Краматорск мэри сўзларига кўра, зарба оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган. Бир кун олдин ҳам Донецк областидаги Украина назоратида қолаётган икки асосий шаҳардан бири бўлмиш Краматорскка 11 та ракета учирилганди.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Урушда қурбон бўлган Антон Савицкийнинг оила аъзолари ҳарбийлардан Украина байроғини олишмоқда. Хайрлашув маросими Киев яқинидаги Бучада ўтказилди. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

 

Top