ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуби аъзоси, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи М.М. экани аниқланган.

М.М. ушбу жиноятни футбол клуби жамоаси машғулотлар ўтказган вақтда футболчилар буюмлари қолдирилганидан фойдаланиб телефон қурилмаларидан банк картаси уланган сим-карталарни ўз қурилмасига ўтказиб, СМС-хабарномаларни қўлга киритиш йўли билан амалга оширгани маълум бўлди.

М.М.га нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.