Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистонда аёлларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 33 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 37 фоизга, сиёсий партияларда 46 фоизга, олий таълимда 48 фоизга етди. Ташаббускор ва фаол аёллардан 2 минг нафарга яқини давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилмоқда.

Афнан ал-Шуайбий Ўзбекистон раҳбариятининг хотин-қизларга эътибори, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатини юқори баҳолади.

Музокаралар натижасида қўшма тадбирлар ўтказиш, хусусан, жорий йил сўнггига қадар Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини оширишга бағишланган халқаро конференция ўтказиш бўйича келишувга эришилди.