"Дунё" хабарига кўра, ҳужжат Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари Музроф Икромов ва Британия Интеллектуал мулк идораси бош директори Адам Уилямс томонидан имзоланди.
Икки томонлама учрашув жорий йилнинг 9–17 июл кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 65-сессияси доирасида ташкиллаштирилди.
Мазкур меморандум бир қатор йўналишларни, жумладан, экспертиза жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича тажриба алмашиш, интеллектуал мулк соҳасида кадрларни тайёрлаш, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш каби соҳаларни қамраб олади.
Ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва уч йил давомида амал қилади.

