Мулоқот чоғида Уммон томони Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати билан таништирилди.
Ўзбекистон—Уммон алоқаларини ривожлантириш доирасида, жумладан, давлат хизмати учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ушбу йўналишда тажриба алмашиш икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Томонлар соҳа мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалалари ҳақида ҳам фикр алмашди.











